Оиладаги жиноий зўравонлик тушунчаси ва турлари
Ниёзова Саломат Сапаровна
Тошкент давлат юридик университети “Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш” кафедраси профессор вазифасини бажарувчи, юридик фанлар доктори
Annotatsiya
Мазкур мақолада оиладаги зўравонликлар тушунчаси ва турларига доир масалалар баён этилган. Мазкур мақолада зўравонликнинг руҳий, жисмоний ва иқтисодий ва бошқа турлари таҳлил этилган. Ушбу мақола мавзусининг долзарблиги шундаки, ҳозиргача оиладаги зўравонликлар тушунчаси ва уларнинг турларига доир алоҳида масалалар алоҳида тадқиқот предмети сифатида ўрганилмаганлигидир. Шунингдек, мазкур мавзунинг долзарблиги оиладаги зўравонликлар тушунчаси ва турларига доир масалаларни илмий ҳамда назарий жиҳатдан тадқиқ этиш, бу борада тегишли таклиф ва тавсиялар беришдан иборат. Мақолани ёзиш жараёнида умумилмий услублар: функционал ёндашув, мантиқийлик, тизимлилик, тарихий, қиёсий-ҳуқуқий, статистик, социологик сўровлар ўтказиш каби методлардан фойдаланилган. Мазкур мақоланинг натижаларидан кўзланган мақсад шуки, криминология фанини ривожлантириш, оиладаги зўравонликлар тушунчаси ва унинг турлари таҳлили ва бу борадаги қонунчилик нормаларини такомиллаштириш ҳамда оиладаги зўравонликларнинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат. Шунингдек, бу борада олимларнинг фикр ва мулоҳазалари таҳлил этилиб, криминология фанини такомиллаштириш юзасидан тегишли тавсиялар берилган.
Iqtibos uchun
Kalit so'zlar
оила, зўравонлик, олдини олиш, вояга етмаганлар, жисмоний, руҳий, тажовуз, жиноятчилик, жиноят, профилактика.
For citation:
Tashriflar soni: 339