ЭЛЕКТРОН ЁХУД РАҚАМЛИ ДАЛИЛЛАРГА ОИД УМУМНАЗАРИЙ МАСАЛАЛАР: МУАММО ВА ЕЧИМ
Хамидов Бахтиёржон Хамидович
Тошкент давлат юридик университети “Криминалистика ва суд экспертиза” кафедраси катта ўқитувчиси
Annotatsiya
Ушбу мақолада электрон ёки рақамли далил тушунчалари илмий-назарий жиҳатдан таҳлил этилган. Хусусан, рақамли далилларнинг ҳуқуқий ва техник хусусиятлари, уларни тўплаш, сақлаш, текшириш, транспортировка қилиш ва баҳолашга оид масалалар тадқиқ этилган. Шу билан бирга, рақамли далиллар билан ишлаш соҳасида миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида юзага келаётган муаммолар ҳамда бўшлиқлар танқидий кўриб чиқилган. Уларни бартараф этишнинг илмий асосланган йўллари ва мезонлари ишлаб чиқилган. Мақола рақамли далиллар билан ишлаш соҳасида амалга оширилган илмий-амалий тадқиқотлар, назариётчи олимлар ҳамда амалиётчи ходимлар фикр-мулоҳазалари ҳамда техник тадқиқотлари асосида тайёрланган. Тадқиқот натижасида рақамли далиллар билан ишлашнинг услубий қоидалари таҳлил этилган. Миллий қонунчилик, тергов ва суд амалиёти, илғор халқаро тажриба ва амалиётлар ўрганилган, уларнинг ютуқ ва камчиликлари муаллифлик хулосалари асосида асослаб берилган. Шунга асосан, рақамли далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш бўйича қонунни қўлловчи субъектлар учун энг мақбул мезонлар ишлаб чиқилган. Мақолада соҳада юзага келаётган муаммолар тизимли, ҳуқуқий, илмий-методик жиҳатдан таҳлил этилган, бу юзасидан муаллифлик хулосалари шакллантирилган. Шу билан бирга, рақамли далилларнинг мақбуллигини таъминлаш, уларни идентификация ва аутентификация қилиш, эксперт хулосаларини текшириш ва баҳолашга оид масалалар ҳам ёритилган. Қонун чиқарувчи ва уни қўлловчи субъектлар учун илмий асосланган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.
Iqtibos uchun
Kalit so'zlar
электрон далил, рақамли далил, идентификация, аутентификация, имейж, хеш функция.
For citation:
Tashriflar soni: 171