ЖИНОИЙ ОДИЛ СУДЛОВНИНГ САМАРАДОРЛИГИ МАСАЛАЛАРИ

Mualliflar

  • Базарова Дилдора Бахадировна Muallif

Kalit so‘zlar:

жиноий суд иши юритиш самарадорлиги, баҳолаш мезонлари, шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари, жиноят, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, омиллар

Annotatsiya

Мақолада аксарият постсовет давлатларида энг кенг тарқалган хусусиятларга эга бўлган жиноят процессининг айрим муаммолари назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиб чиқилган. Жиноятчилик устидан жиноят-процессуал назорат самарадорлиги, шунингдек, шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларига риоя қилинишига таъсир кўрсатадиган шу каби бошқа муҳим омиллар, жумладан, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ва ахлоқий асосларидаги сўнгги ўзгаришлар, жиноятчиликнинг динамик ва таркибий кўрсаткичлари ўрганилган. Фуқаролик жамиятининг асосий институтларини фаол шакллантириш ва жиноятчиликка қарши курашишда уларнинг имкониятларидан фойдаланиш зарурияти бўйича муаллиф позицияси баён этилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларнинг фаолияти натижаларини баҳолаш мезонлари тизимини қайта кўриб чиқиш, жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини кафолатлаш муаммолари бўйича илмий-амалий тадқиқотларни кенгайтириш ҳамда чуқурлаштириш масаласи кўриб чиқилди. Давлат бошқаруви органлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, содир этилган жиноятларни тергов қилиш, тайёрланаётган жиноятларни аниқлаш, фош қилиш ва олдини олиш мақсадида тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш, шунингдек жазоларни ижро этиш ва маҳкумларни қайта тарбиялаш бўйича қонунлар ижроси устидан назоратни бевосита амалга оширадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини ташкил этиш масалалари ўрганилди.

Yuklab Olishlar

Nashr qilingan

2026-04-15