ОИЛА-ТУРМУШ МУНОСАБАТЛАРИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ
Kalit so‘zlar:
ҳуқуқбузарлик, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, профилактика, профилактика инспектори, оила, вояга етмаганлар, оила муносабатлариAnnotatsiya
Мақолада Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси сиёсатига, унинг мазмун-моҳиятини ўзида акс эттирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни оила муносабатларидаги роли ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган. Илмий мақолада профилактика инспекторларининг фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлиги ва уларнинг оила муносабатларидаги ўрни таҳлил қилинган. Хусусан, оилада содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлигини оширишда олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталган. Шунингдек, ҳуқуқбузарлик профилактикасини амалга оширувчи ходимларнинг хизмат вазифалари ва уларнинг ваколатлари кўриб чиқилган. Хусусан, профилактика ишлари элементларидан бири сифатида профилактика инспекторларининг оила муносабатларидаги роли ва алоҳида ваколатлари кўриб чиқилади. Оила муносабатларидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ҳамда кўриб чиқилаётган муаммо билан боғлиқ бўладиган давлат органлари тизимида ихтисослаштирилган бўлинмаларни яратиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Мазкур мақолада бир қанча ҳуқуқшунос олимларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича қарашлари ҳам ўз ифодасини топган. Бундан ташқари, ривожланган мамлакатларда оила муносабатлари билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси қандай амалга оширилиши хусусида тўхталиб ўтилган.