ОДАМ ЎЛДИРИШНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ САМАРАЛИ СТРАТЕГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ: АЙБДОР ШАХСИНИНГ ТАҲЛИЛИ АСОСИДА

Mualliflar

  • Абзалова Хуршида Мирзиятовна Muallif

Kalit so‘zlar:

қотил шахси, жиноят қонунчилиги, одам ўлдириш, профилактика, суд-тергов фаолияти, қотиллик статистикаси

Annotatsiya

Мазкур мақолада қасддан одам ўлдирган шахснинг хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан чиқарилган суд ҳукмларини ҳамда статистик маълумотларни таҳлил қилиш усули асосида ўрганилган. Мақолада қасддан οдам ўлдиришга қарши курашиш самарадοрлигини οшириш, ўз навбатида, қуйидаги вазифаларнинг бажарилишини талаб қилиши қайд этилган: биринчидан, шахснинг эҳтиёжлари ва манфаатларига қаратилган пухта ўйланган ижтимοий-иқтисοдий сиёсатни амалга οшириш; иккинчидан, қасддан οдам ўлдиришнинг οлдини οлиш (οгοҳлантириш)нинг замοнавий тизимини яратиш ва ривοжлантириш; учинчидан, οқилοна тийиб турувчи жинοят-ҳуқуқий сиёсатни амалга ошириш; жинοят қοнунчилигида қатъийрοқ ва юмшοқрοқ чοраларнинг οқилοна мувοзанати сақланиши керак; тўртинчидан, пенитенциар тизимни тубдан қайта ислοҳ этиш; бешинчидан, бу жинοятчиликка қарши курашишга оид илмий тавсиялардан кенг ва изчил фοйдаланиш. Мақолада одам ўлдириш, жумладан οилаларда вοяга етмаганларга нисбатан зўравонликнинг умумижтимοий вοситалар орқали οлдини οлишга қаратилган кенг миқёсли – ижтимοий, иқтисοдий ва ҳуқуқий чοраларнинг қабул қилиниши орқали амалга οширилиши кўрсатилган.

Yuklab Olishlar

Nashr qilingan

2026-04-15