ЖИНОЯТ ИШЛАРИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДА РАҚАМЛИ ДАЛИЛЛАР БИЛАН ИШЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Mualliflar

  • Каримов Бобуржон Зокиржонович Muallif

Kalit so‘zlar:

рақамли далил, тўплаш, баҳолаш, хеш қиймати, халқаро стандарт, ISO/IEC, G8 гуруҳи

Annotatsiya

Рақамли далиллар бугунги жамиятда одил судловни амалга оширишнинг энг яхши воситаларидан биридир. Фақат бу рақамли далилларнинг турларига ва улардан қандай фойдаланишга боғлиқ. Шу сабабли ушбу мақола рақамли далилларнинг умумий концепцияси, уларнинг манбалари ва жиноятларни тергов қилишда рақамли ахборотларни тўплаш, рақамли далиллар билан ишлашнинг асосий принциплари ҳамда тергов ва суд амалиётида рақамли далиллар яхлитлигини таъминлаш ва уларни баҳолашнинг ўзига хос мезонларини ёритишга қаратилган. Ушбу долзарб жиҳатларни ёритишда халқаро ташкилотлар, ривожланган давлатлар ҳамда энг яхши амалиёт тизимлари томонидан ишлаб чиқилган замонавий процедураларидан фойдаланилиб, уларнинг афзаллик ва муаммоли жиҳатлари таҳлил қилинган. Бундан ташқари, рақамли далиллар билан ишлаш бўйича миллий амалиёт ва қонунчиликдаги муаммолар ҳам тизимли таҳлил қилинган ҳамда амалий ечимлар ишлаб чиқилган. Ушбу мақоланинг мақсади Ўзбекистон Республикасида рақамли далиллар билан боғлиқ амалиёт ҳолатини тасвирлаб бериш ҳамда ушбу масалалар юзасидан келажакда ишлаб чиқилиши лозим бўлган қонун, процедуралар, йўриқнома, кўрсатмалар учун ривожланган давлатлар ва энг яхши амалиёт тизимларининг тажрибаларидан фойдаланиш ҳамда рақамли далилларга оид нормаларнинг халқаро стандартлар ва ҳужжатларга мувофиқ равишда ишлаб чиқилиши юзасидан тавсиялар беришдир. 

Yuklab Olishlar

Nashr qilingan

2026-04-15